Қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан “Б.У.”, “M.Sh”, ва “Ж.Д” МЧЖларга қарашли омборхона ва савдо дўконларида ўтказилган терговга қадар текширувларда ҳеч қандай ҳужжатсиз 13 турдаги жами 10 498 дона қалбаки акциз маркали алкогол ва 197 қутти акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақида департамент хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар