Albayrak Holding Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилишларини қайд қилиш учун қурилмалар ўрнатади

Дорога в Узбекистане
Фото: podrobno.uz

Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш учун автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларни ўрнатиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ)нинг матбуот хизмати хабар беради.

ИССВ раҳбари Лазиз Қудратов 10 ноябрь куни Albayrak Holding координатори Эрдал Налбант билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд қилувчи қурилмаларни ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилишди ва “тизимни ўз вақтида ишга тушириш бўйича самарали чоралар кўриш” зарурлигини таъкидлашди.

Компания Ўзбекистонда рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва машинасозлик соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.