«Ҳали қўлимизда бундан бошқа очиқланмай турган ҳолатлар ҳам мавжуд» — Дониёр Тошхўжаев 40 кунлик рейдлар тўғрисида
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг ўтаётган матбуот анжуманида билдиришича, «Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишлар “Долзарб 40 кунлик” тадбирларига уланиб кетди. Аслини олганда ушбу тадбирлар бир бирига боғлиқ эмас. Айни Ўзбекистонда ўтаётган тадбирларни қўшни мамлакатлардаги тадбирлар, масалан, Қирғизистондаги вазиятга ҳам алоқадорлиги йўқ».
«ОАВларда ушбу тадбирлар мунтазам ёритилмоқда. Биз томонимиздан бундай қизиқарли фактлар бериб бориляпти. Ҳали қўлимизда бундан бошқа очиқланмай турган ҳолатлар ҳам мавжуд. Агар улар бўйича ҳам ишлар бошланса, биз албатта хабар берамиз», – дейди Дониёр Тошхўжаев.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аввалроқ Тошкент шаҳрида “кўча тўдалари” ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эди. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар бош бошқармаси.
Шарҳлар