Алия Юнусова Ўзбекистон болалар Омбудсмани лавозимини тарк этди

Фото: Themag.uz

Алия Юнусова ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида пост эълон қилиб, Шавкат Мирзиёевга болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ёш авлод фаровонлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратаётган эътибори учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

“Болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган кучли тизимини шакллантиришда биз билан ҳамкорлик қилган, қўллаб-қувватлаган, ҳисса қўшган, ишонган ва ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман”, — дейилади хабарда.

“Айниқса, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги болалар жамғармаси раҳбари жаноб Мунир Ммамедзаде ва унинг жамоасига болалар манфаатлари йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаётгани ва илгари сураётгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”. – деди Алия Юнусова.

У 2020 йилдан буён Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.