Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 630 нафар қарздор шахслар жавобгарликка тортилди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида вояга етмаганларнинг моддий таъминоти ва алимент ундируви билан боғлиқ 38.318 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг ўтган даврида ундирувчилар фойдасига 76,2 млрд. сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар беряпти.
«Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 630 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган», – дейилади хабарда.
Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 88 нафар қарздор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Шарҳлар