Алишер Ғаниев жаҳон чемпиони бўлди
Аввалроқ, ўзбекистонлик курашчи Алишер Ғаниев жаҳон чемпионати финалига чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.
Тиранада ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди.
Алишер Ғаниев финалда нейтрал мақомдаги спортчи Динислам Бамматовга қарши гиламга чиқди. Муросасиз баҳс полвонимизнинг 8:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Ғаниев терма жамоамизга илк медални тақдим қилди.
Улашиш:
Шарҳлар