Алишер Юсупов Париж Олимпиадаси ўйинларида бронза медали учун курашади
Ўзбекистонлик дзюдочи Алишер Юсупов тасалли босқичидан эркин ўтди.
Чорак финалда мағлуб бўлган Гурам Тушишвили (Грузия) дисквалификация қилинди ва энди Юсупов тўғридан-тўғри бронза медали учун кураш олиб боради.
Энди дзюдочи Татцуру Саито (Япония)/Ким Мин Жонг (Жанубий Корея) жуфтлигининг ютқазган спортчисига қарши рингга кўтарилади.
Енгил атлетикачи Сафина Садуллаева Олимпиада ўйинларининг финалига чиққани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар