Алишер Қодиров «Газета.uz» нашрининг Нукусдан тайёрлаган репортажини ёлғон деб атади

Источник: ulysmedia.kz

1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда юз берган фожиали воқеалар юзасидан Нукус аҳолисининг фикр-мулоҳазаларини акс эттирувчи «Газета.uz»даги мақола эълон қилинганидан роппа-роса бир ҳафта ўтгач, расмийларнинг илк муносабати пайдо бўлди, деб ёзади нашр.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси ва июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни ўрганувчи парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров мазкур мақолани ёлғон деб атади.

«Комиссия аъзоси сифатида бу мақолада келтирилган фикрларни батафсил рад этиш учун ваколатим йўқ, лекин кўп аниқ далиллар билан таниш эканлигим учун бу мақола ёлғон ва чалғитувчи талқинларга тўла эканлигини аниқ айтаман», — деб ёзган депутат.

«Комиссия хулосасини кутинг. Олди-қочди талқинларга ишонишга шошилманг», — дея таъкидлади Алишер Қодиров.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.