Bo'limsiz
Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Шодмонов 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.
2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар