Алишер Усмоновнинг бойлиги 20,3 миллиард долларга ошган
Украинага бостириб киришдан сўнг санкцияга учраган кўплаб россияликлар бойиб кетишди ва бу уларнинг молиявий эркинлигини чеклаш бўйича АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг акс-таъсири ҳақида саволлар туғдирди, деб ёзади The Guardian.
Санкцияга тортилган, бойлиги ошган шахслар орасида маблағлари 20,3 миллиард долларга кўтарилган магнат Алишер Усмонов ҳам бор.
2022-йилнинг 28-февралида ЕИ Кенгаши унга қарши “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар” бўйича санкциялар киритганди. Буюк Британия, АҚШ, Япония, Канада ва Австралия санкцияларга қўшилган ва 16 мартдан буён Усмонов АҚШнинг устувор санкциялар назорати рўйхатида қолмоқда. Шунингдек, у Швейцария, Украина ва Янги Зеландиянинг ҳам санкциялар рўйхатида бор.
Шарҳлар