Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: департамент

Бўка туманида “K.F.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 11 турдаги жами 2 943 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланган.

«Амударё туманида эса фуқаро Ю.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 5 турдаги жами 456 дона қўлбола усулда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётган бўлган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.