Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича вазифалар белгиланган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида ахборот технологияларига ихтисослашган ташкилот ходимлари билан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Унда акциз маркаларни қалбакилаштиришга чек қўйиш мақсадида унинг ҳимоя даражасини ошириш усуллари ҳамда акциз маркалар ҳисоби ва ҳаракатини кузатиш имконини берувчи ахборот тизимини фаолиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи онлайн ахборот тизими бўйича тақдимотлар билан ҳам танишилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 7 та истеъмол ва техник этил спирти, ишлаб чиқарувчи, 74 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 15 та узумни бирламчи қайта ишловчи ҳамда 2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда 149 та алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.
Йиғилишда Инспекция бошлиғи соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимини яратиш бўйича ўз таклифларини берди.
Йиғилиш сўнгида соҳа ходимлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.
Шарҳлар