Алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорига ХХР тажрибаси олиб кирилади
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан Хитой Халқ Республикасининг Шандун провинцияси Тамаки монополияси бошқармаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 3-июндаги “Алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида алкогол ва тамаки бозорини тартибга солишда хорижий компаниялар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга уларнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларига яратилган қулай инвестиция шароитлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ўз навбатида, Хитой давлати делегацияси Тамаки монополияси бошқармаси фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнларининг замонавий тенденциялари ҳақида маълумотлар бериб, халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Шарҳлар