Алма-атада 10 нафар ўзбекистонлик меҳнат қуллигидан қутқарилди

Источник: ИА "Дунё"

Алма-атада меҳнат қуллигида бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси топилди. Уларнинг паспорт ва телефонларини тортиб олиб, мажбуран шахсий уйда сақлашган. Бу ҳақда The Village “Медиазона”га таянган ҳолда ёзади.

Қулликда бўлган ушбу фуқаролар ҳақида Ўзбекистоннинг Алма-атадаги Бош консуллигига уларнинг ватандошлари хабар берган. Уларнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, ўз хоҳишларига қарши ушлаб туришган.

Бош консуллик ходимлари полиция билан биргаликда воқеа жойига боришган. Ноқонуний ушлаб турилган ўзбекистонликлар Олм-аота шаҳрининг Бўстандиқ тумани полиция бошқармасига олиб келинган. Кейинчалик улар кунига уч маҳал овқат бериладиган хостелга жойлаштирилди.

Айбдор шахсларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов тадбирлари ўтказилгач, жабрланувчиларга паспорт ва шахсий буюмлари қайтарилди. 1 август куни уларни Олма-ота-Тошкент рейсига автовокзалгача кузатиб қўйишди. Уларнинг ҳаммаси ўз юртига эсон-омон қайтди.

Мавзу бўйича кўринг:

Сотилган одамлар: «Қуруқ чой ва нонда ўтирган кунларимиз бўлди»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.