ALTERNATIVA FILM AWARDS 2023 йилги номзодларнинг шорт-листини эълон қилди
Alternativa Film Awards номзодлар рўйхатига Марказий Осиё ва бошқа Осиё давлатларидан 14 та тўлиқ метражли ва 7 та қисқа метражли фильмлар киритилган. Ғолиблар 2023 йил 2 декабрь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
Танлов қўмитаси 8 та бадиий ва 6 та ҳужжатли фильмни тўлиқ метражли фильмлар финалчилари рўйхатига киритди. Булар Асхат Кучинчирековнинг (Қозоғистон) “Бауирина Салу” фильми, Мирлан Абдиқалиқовнинг (Қирғизистон) “Келин ўғирланиши”, Жанил Жусупжаннинг “Вахан асири” (Қирғизистон), Михаил Бородиннинг “Cotton 100%” (Ўзбекистон), Катерина Суворованинг (Қозоғистон) “Qoryqpa”, Шокир Холиқовнинг (Ўзбекистон) “Якшанба”, Шарипа Ўразбаеванинг (Қозоғистон) “Тұл”, Нуржамал Карамолдоева ва Султана Усувалиеваларнинг “Кейинги ким?” (Қирғизистон), Анна Исабел Матутинанинг (Филиппин) “12 ҳафта”, Реза Жамалийнинг (Эрон) “Болаларсиз қишлоқ”, Южон Но, Юн Ли, Дабин Ан ва Соеон Кимларнинг (Жанубий Корея) “Haeil”, Хаобам Пабан Кумарнинг (Ҳиндистон) “Юсуфнинг ўғли”, Ражан Катҳет ва Сунир Пандей (Непал) “Қишки таътил бўлмайди”, Лубдхак Чаттержининг (Ҳиндистон) “Олов ва сув шивирлари” фильмларидир.
Фақатгина Марказий Осиё минтақасидан қабул қилинган қисқа метражли фильмлар рўйхатига 7 та асар киритилди: Толомуш Жанибековнинг “Қушлар нима ҳақида куйлайди” (Қирғизистон), Гузел Дуишенқулованинг “Тош келин” (Қирғизистон), Томирис Орозоеванинг “Бозор” (Қирғизистон) , Камила Рустамбекованинг (Ўзбекистон) “Эртак”, Рустем Дастанулининг (Қозоғистон) “Сары-өмір”, Дастан Мадалбековнинг (Қирғизистон) “Отасининг ўғли” ва Шуғилий Сержаннинг (Қозоғистон) “Кечки шамол” фильмлари.
Alternativa Film Awards номзодлари рўйхати мустақил эксперт хулосасига асосланиб, Марказий Осиё ва бошқа Осиё давлатларидан фестиваллар ва маданият марказлари кураторлари, кинотанқидчилар, режиссёрлар, продюсерлар ва маданият журналистларини ўз ичига олган, комиссия томонидан тузилади. Мукофот учун жами 25 давлатдан 350 дан ортиқ фильмлар тақдим этилган. Шорт-лист alternativa.film мукофотининг расмий сайтида эълон қилинган.
Гулнора Абикеева, Alternativa Film Project танлов комиссияси аъзоси: “Биз танлаган фильмлар қайсидир маънода Марказий Осиёда кинотеатрларда одатда намойиш этиладиган кинога “алтернатива” (муқобил)дир. Яъни, оддий кўнгилочар кинога муқобилдир. Улар бизни ўйлантиради, ижтимоий муаммоларни кўтаради, бизни ҳақиқатга бошқача назар ташлашга ундайди. Бу эса, ҳаётимизни ўзгартира оладиган фильм эканлигини англатади. Биз буни ижтимоий импакт деб атадик: одамлар учун, жамият учун, ҳар биримиз учун. Инсон ҳуқуқлари, воқеликни ўзгартиришдаги шахснинг роли, миграция муаммолари, гендер тенглик, тсивилизатсия муаммолари – буларнинг барчаси ушбу фильмларда яққол акс этган. Танлов муваффақиятли ўтдими? Албатта, бунга нафақат аризалар сони, балки юборилган фильмларнинг сифати ҳам далолат беради, бу эса, ўз навбатида, мукофотимиз заруриятини кўрсатади”.
Лиза Сурганова, Alternativa Film Project раҳбари: “Alternativa Film Awards мукофотининг биринчи йилидаёқ 25 давлатдан аризаларни жалб қилиш ва шу билан бирга Марказий Осиё киносига эътиборни қаратиш орқали унинг халқаро мақомини мустаҳкамлашга муваффақ бўлганимиздан жуда мамнунмиз. Шорт-листга киритилган бадиий фильмларнинг ярмидан кўпи фокус минтақани ифодалайди. Мустақил танлов комиссияси аъзоларига мукофотга тақдим этилган 350 дан ортиқ фильмларни кўриб чиқиб, одилона қарор қабул қилиб, турли мавзудаги ва турли мамлакатлардан фильмларни номзод қилиб кўрсатган, ҳамда номи энди чиқаётган, ўзларининг профессионал фаолиятини энди бошлаётган, режиссёр ва муаллифларга эътибор қаратганига миннатдормиз. Эндиликда халқаро ҳакамлар ҳайъатининг биринчи Alternativa Film Awards ғолибларини аниқлайдиган қарорини кутмоқдамиз”.
Мукофот ғолибларини Осиё ва Европа киноижодкорлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аниқлайди. Бу йилги ҳакамлар ҳайъатига филиппинлик кинорежиссёр ва Канн кинофестивалининг совриндори Брианте Мендоза бошчилик қилади. Унга Гита Саеди Кили, Удайя Прасанна Витанаге, Ринту Томас, шунингдек, Баян Алагузова, Вячеслав Абрамов, Руслан Акун, Умида Ахмедова ва Анна Чубинидзе ҳамкорлик қилишади. Alternativa Film Awards ташкилий қўмитаси номзодлар ва мукофот гʻолибларини аниқлашда иштирок этмайди.
Янги киномукофот ва мукофот жамғармаси
Янги Alternativa Film Awards кино мукофоти кенг аудиторияни жалб қилган ҳолда, ижобий ижтимоий ўзгаришлар сабабчиси бўлиши мумкин бўлган фильмларни қўллаб-қувватлайди. Булар муҳим ижтимоий ва маданий масалаларни ҳал қилувчи, шунингдек, одамлар ва маҳаллий жамиятлар ҳаётига таъсир кўрсатадиган асарлардир. Alternativa Film Awards мукофотлари фильмларнинг бадиий фазилатларини ва уларнинг ижтимоий импактини (таъсирини) баҳолаб, кино мукофоти ва импакт мукофотларини бирлаштиради.
2023 йилги мукофотларнинг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларни ташкил этади ва беш номинация бўйича тақсимланади: “Future Voice ” (кино саноати ва жамиятдаги ўзгаришларга катта ҳисса қўша оладиган режиссёрга), “Spotlight” (муҳим мавзуни ёритиб берувчи фильмга) ёки илгари кенг омма эътиборидан четда қолган ҳикоя), Alter (муҳим ижтимоий муаммолар ҳақида ва ижтимоий ўзгаришларга кучли туртки бўлган фильмга), Nativa (миллий ёки маданий ўзига хослик мавзуларига бағишланган фильмга) ва Short Awards (Марказий Осиёнинг марказий минтақасидан қисқа метражли фильмга). Бундан ташқари, маросимда алоҳида эътирофга сазовор бўлган фильмга махсус мукофот (пул мукофотини назарда тутмайди) « Resonance » топширилади. Alternativa Film Awards иерархияларни яратмайди – барча мукофотлар тенг ва 20 000 долларлик бир хил пул мукофотига эга.
Бу қандай лойиҳа
Alternativa Film Project 2023 йилда Марказий Осиёда inDrive глобал технология компанияси томонидан бошланган Алтернатива филм халқаро нодавлат лойиҳасининг бир қисмидир. Лойиҳа ривожланаётган кино саноатининг киноижодкорларини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш учун яратилган бўлиб, унинг вазифаси дунё ҳақидаги тушунчамизни кенгайтира оладиган ва уни яхши томонга ўзгартиришга ёрдам берадиган ижодкорларни халқаро машҳурлигини ошириш, уларни профессионал ўсиши учун ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, маҳаллий кино саноати ва жамиятларнинг ривожланишига кучли туртки беради.
Alternativa Film Project «кўчманчи» лойиҳа бўлиб, мамлакатдан мамлакатга кўчиб ўтади, географиясини аста-секин кенгайтиради. 2023 йилдаги асосий ташаббуслар Олмаота ва Бишкекдаги Alternativa Film Labs доирасидаги учта таълим дастури, шунингдек, муҳим ҳодиса – 2 декабр куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро Alternativa Film Awards’нинг биринчи маросимидир.
Шарҳлар