Қамчиқ довонида хақиқий қиш манзараси – «Қамчиқавтойўл» огоҳлантирмоқда
А-373 “М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ» довонида ҳаво булутли. 218-256 км.лар оралиғида қалин қор ёғмоқда. Йўлларда кўриш даражаси 100 метрни, туман, шамол тезлиги 5-16 м/с ни, ҳаво ҳарорати -2 даражани, намлик 81 %ни ташкил этмоқда, деб ёзмоқда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК.
«Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда», – дейилади хабарда.
«Қамчиқавтойўл» ИЙФУК “Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилмоқда.
Шарҳлар