«Қамчиқ» довонида кўчки содир бўлди
6-ноябрь куни соат тонгги 4:55 ларда А-373 автомобил йўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи 238,5 километрида «Водий – Тошкент» йўналишида тоғ қиялигидан ёғингарчилик натижасида намланиш ҳисобига номустаҳкам тош – тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Кўчки йўлнинг хандак қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
«Воқеа жойида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК куч ва воситалари билан кўчки массалари тозаланган. «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин – қутқарув бошқармаси ва ЙПХ отряди ходимлари автомобил йўлида хавфсизлик чораларини кўришган», – дейилади хабарда.
Довон орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфли участкаларга транспорт воситаларини тўхтатмаслиги ҳамда огоҳлантирувчи ва таъқиқловчи белгиларга риоя этишларини сўраймиз.
Шарҳлар