Қамчиқ довонида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, ҳалок бўлганлар бор
Қамчиқ довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди. 11 февраль куни соат 23:40 да А-373 халқаро автомобиль йўлининг 222-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида DAF юк автомобилининг ҳайдовчиси хавфли бурилишда бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилган, сўнгра бошқа Исузу юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Икки ҳайдовчи ва уч йўловчи ҳалок бўлган.
Авария, шунингдек, ҳар бирининг баҳоси 38 000 дан 45 000 долларгача бўлган ўнта BYD Song L электромобилининг қулашига олиб келган.Маълумотларга кўра, машиналарни олиб кетаётган трейлер жарликка қулаган. Ижтимоий тармоқларда автомобилларни махсус техника ёрдамида кўтариш жараёни акс этган видеоролик тарқатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан автомобилни эҳтиёткорлик билан бошқаришни ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўраймиз.
Шарҳлар