,

Америка элчихонаси АҚШга ноқонуний келган Ўзбекистон фуқароларининг ватанига қайтариб юборилишига изоҳ берди

Фото: uz.usembassy.gov

Шу йил 20 декабрь куни АҚШ мамлакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юборди.

“АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қимматга тушади. Биз бу хатти-ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва ўзбекистонликларни одамларга товар сифатида қарайдиган жиноий контрабандачиларнинг қурбонига айланмаслик ҳақида огоҳлантирамиз. АҚШ чегаралари ноқонуний миграция учун ёпиқ. Биз Ўзбекистон фуқароларини АҚШга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний йўлдан фойдаланишга чорлаймиз”, — дейилади Америка элчихонасининг хабарида.

АҚШ Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш учун Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Қўшма Штатлардан чиқариб юборилиши кутилаётган ўзбекистонлик фуқароларнинг қайтишини осонлаштириш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик унинг халқаро мажбуриятларига содиқлигини кўрсатади.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар камида беш йилга қонуний равишда мамлакатга қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ва бошқалар ҳам бир умрга АҚШ визасини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.