Америкалик инвестор «Шимолий оқим-2″ни сотиб олиб, Украина бўйича тинчлик музокараларига таъсир ўтказмоқчи
Флорида штатидан бўлган ишбилармон ва Доналд Трампнинг сайловолди кампаниясининг ҳомийси Стивен Линч Швейцарияда банкротлик жараёнида сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Шимолий оқим-2» газ қувурини сотиб олиш учун АҚШ ҳукуматидан рухсат сўрамоқда, деб хабар бермоқда Wall Street Жоурнал.
“Бу Америка ва Европанинг энергия етказиб бериш устидан назоратини ўрнатиши учун ноёб имкониятдир”, — дея таъкидлади Линч келишувнинг аҳамиятини тушунтирар экан. Унинг фикрича, газ қувурини сотиб олиш АҚШга Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларда қўшимча таъсир воситаларини беради. 11 миллиард долларга баҳоланган «Шимолий оқим-2» газ қувурини Линчнинг ҳисоб-китобига кўра, «арзон нархда» сотиб олиш мумкин.
Линч Москва шаҳрида деярли 20 йил фаолият олиб борган ва илгари ҳам Россия активларини чегирмалар билан сотиб олган. WСЖнинг қайд этишича, 2022-йилда Линч АҚШ Молия вазирлигидан рухсат олиб, санкциялар остига тушган Сбербанкнинг Швейцариядаги филиалини сотиб олиш бўйича битимни якунлаган эди. Шунингдек, 2007-йилда у инвесторлар гуруҳи билан бирга собиқ «ЮКОС» активларини сотиш бўйича ўтказилган сохта аукционда иштирок этгани сабабли Россия ҳукумати билан эҳтимолий алоқалари ҳақида саволлар пайдо бўлган.
Шарҳлар