Амир Темур Тузукларига шарҳлар муаллифи «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон президенти давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун бир қатор хорижий фуқароларни юқори давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Тақдирланганлар орасида – россиялик олим, Ломоносов номидаги Москва давлат университети Мураккаб тизимлар математик тадқиқотлари институтининг Стратегик тадқиқотлар маркази директори Владимир Львович Квинт ҳам бор.

Владимир Квинт Ўзбекистонда «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: Тузукларга шарҳлар» китоб-тадқиқотининг муаллифи сифатида кенг танилган. Бу китобнинг чиқарилиши буюк саркарда таваллудининг 685 йиллигига тўғри келди. Квинт ўз китобида Буюк Темурнинг стратегик фикрлаш тизимини ўрганишнинг доимий аҳамияти ва муҳимлигини таъкидлаб, уни даҳо деб атаган:

«Амир-Темур даҳо !!!  Бу, биринчи навбатда, унинг дунёни ўзига хос идрок этишида, иккинчидан, ўзини узлуксиз билишда намоён бўлади. Учинчидан, унинг даҳоси ўз қизиқишлари ва ниятларини амалга ошириш усулларида намоён бўлади”.

Олимнинг стратегия соҳасидаги, шунингдек, халқаро бизнесни бошқариш тизимлари ва стратегияси ги оид тадқиқотлари  ва тизимлаштиришлари унга жаҳон миқёсидаги шон-шуҳрат ва эътироф олиб келди. У илмий -техник тараққиётни минтақалаштириш назариясининг муаллифи. Стратегия ва стратегия методологиясининг умумий назариясининг ишлаб чиқиши ҳам унинг ютуқлари сирасига киради.

В. Квинтнинг кўплаб асарлари миллий олимлар томонидан ўрганиш мавзусига айланди, бу эса катта даражада минтақаларни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш тажрибаси ва амалиётини бойитди.

Бу хизматларнинг барчаси, жумладаен мамлакатларимиз ўртасидаги халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш, айниқса, илм -фан каби халқ дипломатиясининг муҳим йўналишидаги ёрдами учуни Владимир Квинтни мамлакатимизнинг ҳақиқий дўсти деб аташимизга имкон беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.