Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди
Туркияда ўтаётган камондан отиш бўйича жаҳон лицензион турнири ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов яккалик дастурида Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.
«Қайд этиш жоиз, Зиёдахон Абдусатторова Ўзбекистон делегацияси учун ушбу спорт турида тарихий дастлабки Олимпиада йўлланмасини тақдим қилган эди. Бугун йўлланмаларимиз янада кўпайди. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу йўлланма эвазига Содиқов Олимпия ўйинларида Абдусатторова билан микст дастурида ҳам қатнашиш имкониятини қўлга киритди», – дейилади хабарда.
Шу тариқа, Амирхоннинг бугунги муваффақиятли иштироки билан делегациямиз камондан отиш спортида учта йўлланмага эга чиқди.
Шарҳлар