Қамоқдаги шахсни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: хабардор.уз

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб ёзмоқда Бош прокуратура Департаментининг матбуот хизмати.

«Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.А. фуқаро Ф.Снинг ишончига кириб, гўёки ўзини муқаддам ички ишлар органларида ишлаганлигини айтиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ўғли А.С.га нисбатан жиноят ишини судда кўриш жараёнида танишлари ёрдамида озодликка чиқариб бериши эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.