Анқарада Туркия ИИВ биносининг ёнида қўпорувчилик ҳаракати содир этилди

фото sana.sy

1 октябрь куни Анқара шаҳрида маҳаллий вақт билан тахминан соат 9:30 да Туркия Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик бош бошқармаси дарвозаси ёнида қўпорувчилик ҳаракати содир этилди, дея хабар беради Туркия ички ишлар вазири Али Йерлиқая ижтимоий тармоқларда.

Енгил тижорат автомобилида келган икки террорчи томонидан содир этилган портлашда бир нечта полициячи енгил жароҳат олган. Террорчилардан бири ўзини портлатиб ҳалок бўлган, иккинчиси зарарсизлантирилган.

Ички ишлар вазирлиги раҳбари яраланган полициячиларга тезроқ шифо тилаб, Туркия хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши тинимсиз курашни давом эттиришига ишонтирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.