Андижондаги заводда ёнғин содир бўлди
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи “Uz Koram Ko” МЧЖ корхонасида ёнғин бўлаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат эълон қилди.
10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган “Uz Koram Ko” МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 00:06 да айтилган манзилга ЁҚЭлари етиб борган ва соат 00:55 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида МЧЖнинг шамоллатиш вентеляция шахтасида 90 м.кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Шарҳлар