Андижонча безориликми. 20 ёшли ҳайдовчи ҳавфли қоидабузарликлар қилмоқда

Фото: видеодан кадр

20 ёшли ҳайдовчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ ҳолида машина бошқарган ва ҳавфли қоидабузарликларни амалга оширган. Унинг ушбу тасвирлари тармоқларда кескин муҳокама қилинмоқда. Видеодан кўринишича у бир фуқарони уриб кетишига сониялар қолган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда «Tracker» русумли, 60 A 101 GA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу автомобиль 1985 йилда туғилган А.А.га тегишли эканлиги, видеода акс этган қоидабузарликни эса унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган жияни, 2004 йилда туғилган А.О. томонидан 2023 йил 24 декабрь куни содир этилганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ва 135-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилганлигини маълум қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.