Андижонда салкам 5 тонна Ai-92 бензин ёқилғисини ноқонуний сотаётганлар ушланди

Фото: Ўзэнергоинспекция

Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри, “Ишчилар” МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро M.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёқилғисини сотаётганлиги малум бўлди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар беряпти.

«Хусусан, ушбу хонадонда бўлган юк автомашинадан жами 4 тонна 910 литр Аи-92 маркали бензин ёқилғисини бўш елим идишларга қуйиб олинаётганда аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлар натижасида ушбу бензин ёқилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган “МЧЖ»га қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификатсиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олинганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.