«Андижонда директор ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётганлиги» тўғрисидаги хабар юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда

Фото: obnisk.name

ОАВларда «Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда» мазмунидаги хабар тарқалди.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957-йилда туғилган У.М. (аёл киши) келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.

Хабарга кўра, «ўз мурожаатида унинг набираси Н.С. (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган».

Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.