Андижон тиббиёт институтининг беш нафар мансабдор шахси ишдан бўшатилди
Соғлиқни сақлаш вазири 8 август куни бўлиб ўтган йиғилишда Андижон давлат тиббиёт институтидаги коррупцион вазиятни танқид қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Институт бош ҳисобчиси А.Рахмонов, Кадрлар бўлими бошлиғи Д.Назарова, Режа-молия бўлими бошлиғи А.Ахмедова, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Х.Алиев, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Қ.Юсуповлар зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, ўз фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, вазир институт ректори М.Мадазимовни коррупцион ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлувчи ҳолат ва шарт-шароитларни бартараф этишда қатъиятсизлик кўрсатгани ва коррупцияга оид жиноят содир этилишига йўл қўйгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича таклиф тайёрлашни белгилади.
Шарҳлар