Андижон ва Тошкент вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри ва Андижон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “К.Р.” ва “И.Ч.” МЧЖларнинг масъул шахслари “Р.” номли чойхона ҳамда ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига яширин уланиб, жами 717,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.B.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида 2 дона сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, жами 309,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар