Bo'limsiz

Андижон вилояти ҳокими 1 нафар футболчига автомобиль ва қолган ўйинчиларга Ipone14 телефонларини ваъда қилди

Фото: Кадр из видео

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» клуби футболчиларига махсус совғалар — автомобиль ва iPhone 14 смартфонлари берилишини айтди, деб ёзади “Газета” нашри.

21 август куни «Андижон» ва «Олимпик» жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мезбон жамоа 2−1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин вилоят ҳокими стадионда футболчилар билан ғалабани нишонлаб, микрофон орқали трибунадаги мухлисларга қарата шундай деди: «Бугунги ғалаба билан, аввало, ҳамма андижонликларни табриклайман. Футболчиларга нима ваъда қилган бўлсам [ҳаммасини бераман]. Ҳозир нима эканини айтмайман. Худо хоҳласа, буларга куч бераман, рағбат бераман. Сизлар уёқдан қўллаб-қувватлайсизлар, мен пул томондан қўллаб-қувватлайман, соғ бўлинглар».

Шундан сўнг вилоят раҳбари гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини бориб танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонларини беришни ваъда қилди. 

«Эртага бориб, машинани танласин. Сен машинани орзу қилганмидинг, эртага бориб, ўзинг танла. Сен қайсини танласанг, гап бўлиши мумкинмас, берамиз. Қолганларга iPhone 14», — деди Шуҳрат Абдураҳмонов.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.