Андижон вилояти ҳокими “Ўзсувтаъминот”нинг 16 нафар ходимига 4 млн сўмдан нақд пул берди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Ўзсувтаъминот»нинг ҳудудий бўлими ходимлари учун 4 миллион сўм нақд пул ажратди. Унинг Telegram-каналида пул тарқатилаётгани акс этган видео эълон қилинди.
Ичимлик суви таъминоти ташкилотининг ишчилари бу пайтда кўчалардан бирини таъмирлаётган бўлган. Шуҳрат Абдураҳмонов ишчилар учун кийим-кечак харид қилишни кадр ортида ким биландир муҳокама қилиб, уларни иссиқ юриши учун қанча керак бўлса, шунча сотиб олишини айтган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вакилининг айтишича, пул маблағлари ҳомийлар томонидан берилган бўлиб, улар ишчиларнинг маошидан ушлаб қолинмайди.
Бундан ташқари, Шуҳрат Абдураҳмонов раҳбарларга ишчиларни зарур жиҳозлар ва махсус кийим-кечак билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар ҳам берган, шунингдек у янги йил байрами олдидан қўшимча ёрдам ва эътибор ҳақида ҳам гапирган. 16 нафар ишчининг ҳар бирига 4 миллион сўмдан (жами 64 млн сўм) берилган.
Шарҳлар