Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари ушланди
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари – вилоят инвестиция, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроев бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда манбага таяниб Kun.uz хабар беради.
Маълумотларга кўра, текширувлар чоғида унинг уйидан уч миллион доллар топилган. У бюджет маблағларини ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган.
Ҳозирда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Октябрь ойининг бошида у ўз лавозимини тарк этганди.
Улашиш:
Шарҳлар