Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ш. Мамажонов 2006 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қон қуйиш станциясида услубчи-врач сифатида бошлаган.
Турли йилларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ш. Мамажонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Шарҳлар