Андижон вилоятида 12 млн долларга муз курорини барпо этиш режалаштирилмоқда
Хитойлик инвесторлар Андижон вилоятида 4 гектар майдонда ёпиқ муз курортини ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги.
Лойиҳада иштирок этадиган компания ёки компаниялар номи кўрсатилмаган.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 12 октябрь куни инвесторлар билан учрашувда қурилиш лойиҳасини муҳокама қилган. Қайд этилишича, лойиҳа туризм соҳасини ривожлантириш ва хорижлик сайёҳларни жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.
Йил давомида фаолият кўрсатувчи мажмуанинг қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда. Унинг ҳудудида 500 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ, спорт майдончалари, кинотеатр, ресторан ва бошқа объектлар бўлади.
Ҳокимлик вакиллари хитойлик инвесторларга лойиҳани амалга ошириш учун Хонобод шаҳридан жой ажратишни таклиф қилди ва вилоят ҳокими ўринбосари ҳамроҳлигида ҳудудни кўздан кечирди.
Шарҳлар