Андижон вилоятида қарийб 600 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган
Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди, дея хабар беради Бош прокуратура.
Биринчи ҳолат Бешпаҳлавон туманидаги насос станцияси ҳудудида аниқланган.
Станция ходимлари томонидан ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 411,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Ҳуқуқбузарлар сув насосини умумий электр тармоғига улаган.
Иккинчи ҳолат Хонобод шаҳрида содир бўлиб, маҳаллий корхона ходимлари 200,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ҳолат юзасидан 169-модда (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар