Андижон вилоятида «Хизб ут-Таҳрир» ячейкасини ташкил қилганликда гумон қилинаётган 12 нафар аёл қўлга олинди

Источник: областное УВД

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Андижон вилоятида «Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий» ячейкасини ташкил қилганликда гумон қилинаётган 12 нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.

Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, аёллар Туркияда яшайдиган юртдоши билан алоқада бўлишган ва унинг кўрсатмасига биноан ижтимоий тармоқларда «Хизб ут-Таҳрир» ғояларини тарғиб қилишган.

Ҳозир терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий» ташкилоти дунёнинг қатор мамлакатларида террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.