Андижон вилоятида маҳалла раиси дайди итларни ушлаш ва отиб ташлаш борасида ёрдам сўрамоқда
Ekologuz телеграм-каналида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Дориломон» маҳалла фуқаролари йиғини раисининг ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига йўллаган хати эълон қилинди. Ушбу мактубда раис дайди итларни ушлаш ва отишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, эгасисиз ва касал ҳайвонларни отиш қутуриш қайд этилган ҳудудларда ёки қутуриш билан эпизоотик зарарланган ҳудудларда ташкил қилиниши мумкин. Ҳайвонларни ветеринария бўлимлари вакилларисиз отишни рухсатсиз ташкил этиш ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳисобланади ва бу ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодекси билан жазоланади.
Итларнинг қонунга хилоф равишда ўлдирилиши Mehr va Oqibat Ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамиятини ташвишга солмоқда. Ташкилот маҳалла раисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва уни жавобгарликка тортишни талаб қилиб, Ички ишлар вазирлиги ва Андижон вилояти ИИБга аризалар тайёрлаган.
Шарҳлар