Андижон вилоятида тарбиячи энага “Мурувват” уйининг тарбияланувчисини калтаклади
4 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Мурувват» интернат уйининг ходимаси тарбияланувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.
Кадрларда ходима қандай қилиб аввал ўқувчилардан бирига швабрани узатгани ва у швабра билан болани ургани, сўнг унинг ўзи қўли билан ўша боланинг орқасига урганини кўриш мумкин.
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг хабар беришича, ҳодиса 24 июль куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган «Мурувват» интернат уйининг олтинчи гуруҳида содир бўлган. Видеодаги аёл бу лавозимда 26 йилдан бери ишлаб келаётган кичик тиббиёт ходими (энага) эканлиги аниқланди.
Вазиятни ўрганиш учун Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида туман прокуратураси билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилди.
Текширув натижаларига кўра қўшимча маълумотлар берилади.
Шарҳлар