Андижонда 30 ёшли аёл ўзини каналга ташлади

Foto: darakchi.uz

Асака туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлади.

Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган. Ўша пайтда ҳудудда хизмат олиб бораётган Асака тумани ИИБ профилактика инспектори уни кўриб қолган ва қутқарган.

«3 август куни соат эрталаб 05:30да тунги хизматни ахборотини бериб чиқаётган пайтимда, нотаниш аёл Шаҳрихон сойи кўприги тагида ўтирган экан. Фуқарога у жой хавфли эканлигини айтганимда, у яқинлашмаслигимни айтиб, ўзини сувга ташлаб юборди. Мен ўз хизмат вазифамни бажариш мақсадида, аёлнинг орқасидан ўзимни сувга ташлаб, аёлни қутқариб қолдим», — дейди профилактика инспектори.

Маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг эри сурункали ичкиликка берилган. Оқибатда, аёл доимий зўравонликка учраб келган.

«Фарзанди йўқлар ичса ярашади майли. Лекин, эримда ўғил деса ўғли бор, қизи деса қизи бор ва аёли уйида ўтиради. Нега ичишини ҳали ҳам тушунмайман. Доимо айтаман унга ичмаслигини», — деди аёл.

Ҳозирда масъуллар томонидан оиланинг ижтимоий аҳволини яхшилаш ҳамда аёлни иш билан таъминлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.