Андижонда АИ-80 бензини 92 ёки 95 бензин сифатида сотилган

Фото: видеодан фотокўчирма / Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон вилоятида АЁҚШларнинг 7 тасида АИ-80 бензини 92 ёки 95 маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

Унга кўра, вилоят ҳудудида 500 тонна АИ-80 бензини олиб келинган. Лекин шунга қарамасдан аҳоли ушбу маркали бензин йўқлигидан шикоят қилган. Натижада, Андижонда ташкил этилган куз-қиш штаби томонидан АЁҚШларни текшириш бошланган.

«Текширишлар натижасида, АЁҚШларнинг 7 тасида АИ-80 бензини 92 ёки 95 маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди. Қонуний чоралар кўрилиши бошланди, штаб фаолияти давом этмоқда. АЁҚШлар фаолияти кузатиляпти”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.