Андижонда бир фуқарони калтаклаган бир неча фурақолар қўлга олинди

Foto : Andijon IIB

Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир гуруҳ шахслар бир кишини темир бўлаги ва биталар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланган ва уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.