Андижонда чинор дарахтини кесганларга жиноят иши очилди
Андижон вилоят прокуратураси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Асака тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўп йиллик 6 туп “чинор” дарахтлари кесилганлиги ҳолати аниқланди, деб ёзмоқда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати.
«Суриштирувлар давомида, мазкур чинор дарахтлари кесилиши бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли рухсатномалар олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни талабларини қўпол равишда бузилганлиги ва бу билан ўсимлик дунёсига 317 050 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлган», – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинган.
Шарҳлар