Андижонда дарсга кечикиб келган ўқувчи қизлар ўтириб-туришга мажбурланди

Фото: Открытые источники

Андижон мактабларидан бирида дарсга кечиккан қизларни ўтириб-туришга мажбур қилишган. Болалар омбудсмани бу ҳолатни боланинг конституциявий ҳуқуқларининг бузилиши деб атади.

Воқеа Андижон шаҳридаги 5-мактабда содир бўлган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларнинг ўтириб-тураётгани акс этган видео тарқалиб кетган эди. Гувоҳларнинг айтишича, бу ягона ҳодиса эмас. Мактаб директори кеч қолган ўқувчиларга нисбатан шундай жазолаш усулларини мунтазам қўллайди.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати ҳозирда ушбу ҳолат ўрганилаётганини таъкидлади.

“Таълим тартиб-қоидаларидан четга чиқиш, ўқувчиларга нисбатан турли жазо усулларини қўллаш, болани оммавий равишда камситиш унинг қадр-қимматига путур етказиш – бу боланинг конституциявий ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади. Бундай номақбул ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас”, – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.