Андижонда фуқаро ёнидан 700 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси топилди

Фото: ДДХ

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Nexia 2” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган фуқаро белгиланган тартибда кўздан кечирилганида фуқаронинг ёнида бир дона қора рангли ўрам борлиги маълум бўлди.

Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса ичида жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда борлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра мазкур модда соф оғирлиги 660.82 грамга тенг бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.