Андижонда хавфсизлик чораларини кўрмаган метан “заправка” газ таъминотидан узулди
“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Хўжаобод туманида жойлашган “Ҳ.Т.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида АГТКШ фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланган.
Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилган
Улашиш:
Шарҳлар