Андижонда Хитой компанияси билан ҳамкорликда лифт ишлаб чиқарувчи цех очилади

Фото: Пресс-служба хокимията Андижанской области

Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдураҳмонов ва унинг делегацияси маҳаллий ишбилармонлар билан инвестиция лойиҳалари юзасидан музокаралар олиб бориш мақсадида Хитойга ташриф буюрди. Биринчи нуқталардан бири лифтлар, эскалаторлар ва банкоматлар ишлаб чиқарадиган ва уларга хизмат кўрсатувчи Тянцзиннинг Cashway Fintech компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлди.

Томонлар биргаликда Андижон шаҳрида лифт ишлаб чиқариш цехини очишга келишиб олдилар, бунинг учун 30 миллион доллар сармоя киритилиши режалаштирилди.

Сўнгра делегация Sinopharm халқаро фармацевтика компанияси офисида бўлиб, улар билан Андижонда импорт ва экспорт ўрнини босувчи тиббий дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаларини муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳада маҳаллий Makro Farm Andijon фирмаси Sinopharm компанияси билан ҳамкорлик қилади ва уни амалга ошириш учун 50 миллион долларгача сармоя жалб этиш режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.