Андижонда қизлар йигит талашиб урушишди (видео)

Foto: XTH

3 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда 8-синф қизлар йигит талашиб урушди” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Унда 2008 йилда туғилган қиз Д.Р. 8-синф ўқувчиси бўлган синглиси Р.Х. дугоналари билан уришганлигини эшитиб, Хўжаобод тумани Обод кўчасига борган. Шунда тарафма-тараф бўлиб уришаётганлигини кўриб синглисини дугонаси М билан Р исмли қизларнинг уришаётган ҳолатни ўзининг телефонига видеотасвирга олиб, Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.

М.М. исмли қиз ўзининг instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали танишган йигити билан Р.И. исмли қизнинг ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб юрганлиги сабабли, телефонда жанжаллашиб кетган. Шунга кўра, Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 27-йиллиги худудида кўришиб гаплашиб олмоқчи бўлишган, улар бирга синфдошларини етаклаб келган, шу вақтда улар ўртасидаги жанжал урушга айланиб кетган.

Юқоридаги холат бўйича барча гумонланувчилар аниқланиб, Хўжаобод тумани ИИБ Навбатчилик қисми “Е-материал” базасидан рўйхатдан ўтказилиб, Хўжаобод тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.