Андижонда йилга 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқарилади
Хитой-Андижон ҳамкорлиги – 100 миллион долларлик янги лойиҳа қурилади. Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида Андижонда халқаро ҳамкорликлар янада ривож топмоқда.
Хитойнинг «Фаw Труcкс» компанияси раҳбарияти вакилларидан иборат делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Делегация Андижон ҳокимлиги раҳбарияти томонидан қаршиланиб, музокаралар ўтказилди.
Музокараларга кўра, компания ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади. Лойиҳа йиллик 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, қурилиш ишларини ноябрь ойидан бошлашга келишиб олинди.
Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Андижондаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан таништирилди. Шунингдек, «НАWАС» бренди остида ҳаво тозалаш ускуналари, кондиционерлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги кундаги қурилиш ишлари ҳақида яқиндан маълумот берилди.
«Фаw Труcкс» компанияси делегациясининг вилоятимиздаги ташрифи давом этмоқда.
Шарҳлар