Андижонда кийим-кечак дўкони ёниб кетди
14 август куни соат 15:54 да Андижон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган турар-жой биносига туташ кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг матбуот хизмати.
Соат 16:02 да ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари воқеа жойига етиб келган. Соат 16:20да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида турар-жой биноси ва дўкон майдонининг жами 70 метр квадрат майдони ёниб кетган.
Ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар